14:00 / 30.05.2019
2 765

Баҳорнинг сўнгги куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Баҳорнинг сўнгги куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 33–35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари да ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 32–37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 31–36 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража илиқ, кундузи 22–27 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Баҳорнинг сўнгги куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?