15:35 / 30.05.2019
3 333

Ўзбекистон энди яна бир йўналишда Россия билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон энди яна бир йўналишда Россия билан ҳамкорлик қилади
Россия алоқа агентликлари уюшмаси (АКАР) ва Milliy Marketing Markazi (Миллий маркетинг маркази) стратегик ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Меморандум Россия ва Ўзбекистон бозорларидаги уюшмалар аъзоларининг маркетинг, алоқа ва реклама соҳасида, шу жумладан брендлаш, оммавий ахборот воситаларини жойлаштириш ва креатив ижодий маҳсулотларни мослаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг реклама бозорини ривожлантиришнинг умумий мақсадларига эришиш учун томонлар биргаликдаги манфаатлар тўғрисида ахборот алмашиш ва юзага келадиган муаммолар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиб бориш тўғрисида келишдилар.

Бундан ташқари, Россия алоқа агентликлари уюшмаси Тошкент шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган ADWEEK Marketing va reklama haftaligi ва Тошкент реклама фестивалининг (TAF) доимий ҳамкорига айланди.

Ушбу ҳужжат ҳар икки мамлакатда ҳам маркетинг саноатида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, кейинчалик маркетинг ва реклама соҳасидаги самарали халқаро алоқалар, шунингдек умуман соҳани ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, Миллий маркетинг маркази Россиядаги интерфаол рекламани ривожлантириш уюшмаси (IAB Rossiya) ва Россия маркетинг хизматлари уюшмаси (RAMU) билан ҳам алоқалар ўрнатишга эришган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси реклама ва маркетинг хизматлари бозорини ривожлантиришда Миллий маркетинг марказига доимий равишда ёрдам кўрсатиб келади, дея якунланади хабар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон энди яна бир йўналишда Россия билан ҳамкорлик қилади