16:00 / 31.05.2019
3 203

Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Республика Гидрометеорология маркази 1-4 июнь кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1–2 июнда кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ, 3–4 июнда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1–2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 1 ва 4 июнда 28–33 даража, 2–3 июнда 25–30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1–2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 1 июнда 28–33 даража, 2–4 июнда 25–30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1–2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 1 июнда 30–35 даража, 2–4 июнда 28–33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда ёғингарчилик кутилмайди. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 1 июнда 30–35 даража, 2–4 июнда 25–30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 1–2 июнда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?