18:57 / 02.06.2019
3 262

Ўзбекистонда водородда юрадиган автомобиллар ишлаб чиқариш учун нималар қилиш керак?

Ўзбекистонда водородда юрадиган автомобиллар ишлаб чиқариш учун нималар қилиш керак?
Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришга «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун қанчалик имкон беради ёки қўллаб-қувватлайди? Ўзбекистонда водородли автомобиллар ишлаб чиқариш истиқболлари қандай? Ахборот ва Оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этган Олий Мажлис спикери ўринбосари Борий Алихонов шу ҳақда ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kun.uz нашри.

«Барча нарса нисбий тушунча. Нега деганда, электромобил электр энергиясида ҳаракатланади. Бу тўғри. Аммо, ўша электр энергия қайси манбадан олинади? Биз трамвай, троллейбусни экологик тоза транспорт деймиз-ку, лекин уни ҳаракатлантираётган энергия кўмир ёки углеводородларни ёқишдан олинса, бу энергияни экологик тоза дея оламизми?

Электромобиллар ишлаб чиқаришдан ташқари, олдинда яна битта йўналиш бор. Ҳозирги кундаги илғор мамлакатлар, хусусан, АҚШ, ЕИ мамлакатлари ва Японияда креоген ёқилғи ҳисобланувчи водородда ишлайдиган транспорт воситаларини ҳам ишлаб чиқариш бошланди. Мана бу соҳада ҳам, яъни водородда ишлайдиган транспорт воситаларини ишлаб чиқариш борасида иш олиб борилмоқда.

Нимага? Ўзбекистонда атмосферага чиқарилаётган 2,2 млн тонна зарарли моддаларнинг 60 фоизи транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келиши, улар орасида саратон хасталикларини келтириб чиқарувчи газлар борлиги эътиборга олинса, суюлтирилган (азот воситасида совутилган) водороддан ёқилғи сифатида фойдаланиш нақадар долзарб аҳамият касб этиши ойдинлашади. Чунки, водородни ёққанда сув буғи ҳавога чиқарилади.

Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳон миқёсида йилига 100-120 млн тоннага етган бўлса-да, водородни саноат усулида ишлаб чиқиш анча серхаражат иш бўлгани боис, янги-янги инновацион технологияларни топишга бел боғлаш керак», - дея таъкидлади Борий Алихонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда водородда юрадиган автомобиллар ишлаб чиқариш учун нималар қилиш керак?