10:30 / 03.06.2019
5 427

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин
Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, йиғилишда президент Тошкент вилояти иккига бўлиниши ҳақида маълум қилган.
Йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланган. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда.

Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган.
«Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик», дейди президент.

Йиғилишда Навоий вилояти 100 фоиз кластерга ўтгани мисол қилиб келтирилиб, Тошкент вилоятда қишлоқ хўжалиги жуда танг аҳолдалиги қайд этилган.

1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари дастлаб Ангрен шаҳридаги вокзал ва савдо мажмуасига борди. Сўнгра Оҳангарон шаҳри ва туманига ташриф буюрди.

Президент Оҳангарон шаҳридаги Давлат хизматлари марказининг янги биносида ҳамда Оҳангарон туманида иш бошлаётган ғишт заводида бир қатор лойиҳалар билан танишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин