Ўзбекистонда 2016 йилнинг 1 январидан бензиннинг бир литри нархи 45 сўмга оширилди. Бу жисмоний шахслардан автомобиль ёқилғиси учун олинадиган солиқ миқдори ошгани (290 сўмдан 335 сўмга) билан боғлиқ эканлиги билдирилган, дея хабар беради «Kun.uz» нашри.
Аи-80 бензинининг литри учун янги нарх 2075 сўм (аввалги нархи — 2030 сўм эди), Аи-91 учун эса 2280 сўм (2235 сўм эди) этиб белгиланган.
Суюлтирилган газ истеъмоли учун солиқ суммаси (тегишли равишда нархи ҳам) 30 сўмга, сиқилган газ учун эса 35 сўмга ошган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар