10:01 / 04.06.2019
2 776

Ўзбекистон энг яхши ривожланаётган туристик йўналиш деб топилди

Ўзбекистон энг яхши ривожланаётган туристик йўналиш деб топилди
Ўзбекистон Мадридда Grandvoyage Tourism компанияси мукофотларининг топширилиши маросимида “Энг яхши ривожланаётган туристик йўналиш” номинациясида 1-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, маросимда яна учта йўналиш: “Энг яхши катта саёҳат”, “Асал ойи учун энг яхши йўналиш”, “Энг яхши меҳмонхона-курорт” бўйича ғолиблар эълон қилинган. Ғолиблар Grandvoyage.com сайтида овоз бериш натижаларига кўра аниқланган.

Танлов ташкилотчиси Испаниянинг энг йирик туристик компанияларидан бири Grandvoyage ҳисобланади.

Компания президенти А.Арбарка Ўзбекистоннинг Grandvoyage Tourism Awards мукофоти билан тақдирланиши Ўзбекистонда туризм соҳасини модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижалари ва Ўзбекистон туристик брендининг нафақат Испанияда, балки бутун дунёда танилиб бораётганининг тан олиниши ҳисобланишини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон энг яхши ривожланаётган туристик йўналиш деб топилди