date
views 3 319

Ўзбекистонда 5 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистонда 5 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 июнь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 5 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти