18:55 / 04.06.2019
3 121

Ўзбекистоннинг ўз "Олтин ҳалқа"си ташкил этилади

Ўзбекистоннинг ўз "Олтин ҳалқа"си ташкил этилади
Тошкент вилояти ҳокимлиги қиймати 500 млн доллардан ортиқ бўлган "Олтин ҳалқа" ташкил этиш концепциясини тайёрлади, деб маълум қилди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Унинг сўзларига кўра, йўналиш еттита шаҳар ҳамда халқаро даражадаги учта курортни ўз ичига олади.

Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, "Олтин ҳалқа"нинг ташкил этилиши ҳудуддаги меҳмонхоналар сонини тўрт, меҳмон уйлари сонини уч ярим ҳамда туристлар сонини икки бараварга ошириш имконини беради.

Аввалроқ Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона водийсида Россиядаги туристик "Олтин ҳалқа"нинг муқобилини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилганди. Лойиҳани хориж техник ва молиявий воситаларини жалб этиш орқали 2019 йил декабрига тайёрлаш режалаштирилган.

Давлат туризм қўмитасининг маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонга келган жами туристлар сони 2017 йилдагига нисбатан қарийб икки бараварга ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг ўз "Олтин ҳалқа"си ташкил этилади