14:33 / 07.06.2019
2 431

Ўзбекистонда технологик стартап-лойиҳалар учун Tech Central Asia акселерацион дастури ишга туширилди

Ўзбекистонда технологик стартап-лойиҳалар учун Tech Central Asia акселерацион дастури ишга туширилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ҳамда Astana Business Campus билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги технологик стартап-лойиҳалар учун Tech Central Asia акселерацион дастурини ишга туширди. Бу ҳақда Spot'га асосланиб Дарё хабар берди.

Tech Central Asia дастури Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўз стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни истаган ёш тадбиркорлар, талабалар, новаторлар ва кашфиётчиларга барқарор бизнесларини барпо этиш ва уларнинг кейинги ривожланишига ёрдам беради.

Дастурни амалга ошириш доирасида стартапларга техник экспертиза, менторлик тақдим этилади, тадбиркорликка доир мавзулар ва кўникмалар бўйича маърузалар ўқилади, амалий машғулотлар ўтказилади.

Tech Central Asia дастурининг энг яхши лойиҳаларини Инновацион ривожланиш вазирлиги грант мабалағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаши кўзда тутилган. Иқтисодиёт тармоқларининг инновацияларга эҳтиёжини инобатга олган ҳолда танловда қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва «ақлли шаҳар» соҳасидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу мақсадда вазирлик Назарбоев университети, хорижий экспертлар ва Ўзбекистоннинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда бўлажак иштирокчилар учун махсус информацион семинарлар ўтказади.

Танлов доирасида яратилган энг яхши технологик ечимлар муаллифлари Нур-Султон шаҳридаги Назарбоев университетида ўтказиладиган дастурнинг якуний Demo Day тадбирида иштирок этиш учун таклиф этилади. Бу ерга таклиф этилган стартапчилар ўз ғоялариини амалга жорий этиш учун маблағ жалб этиш, шунингдек, Назарбаев Университети ABC Quick Start инновацион кластерининг акселерация дастурига ариза топшириш имкониятига эга бўлади.

Дастурда иштирок этиш учун аризлар 3 июлга қадар techcentral.asia сайтида қабул қилинади. Дастурга лойиҳаларнинг танлови 6—7 июль кунлари бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда технологик стартап-лойиҳалар учун Tech Central Asia акселерацион дастури ишга туширилди