date
views 7 163

Нотариус лавозимига талабгорлар учун тест синовлари жорий қилинди

Нотариус лавозимига талабгорлар учун тест синовлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги буйруғи асосида “Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда тест синовлари жорий этилади.

Бунга қадар танлов фақат бир босқичда ўтказилар эди. Эндиликда нотариус лавозимига тайинлаш бўйича ўтказиладиган танлов икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқич — тест синови;
иккинчи босқич — ёзма-оғзаки.

Танловнинг биринчи босқичи талабгорларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий, хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синови шаклида ўтказилади.

Тест синови компьютерлар ҳамда кузатув (видео) мосламаси билан жиҳозланган алоҳида хонада ўтказилади.

Агар талабгор тест синовини топширгунга қадар унда қатнашишни давом эттиришдан бош тортса, у олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди, давом эттирмаслик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.

Талабгорлар тест синовини топширмагунга қадар танловнинг иккинчи босқичига қўйилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нотариус лавозимига талабгорлар учун тест синовлари жорий қилинди