
Фото: Asia-Plus / «Кохи Наврўз» саройи.
Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Asia-Plus'га таяниб Дарё маълум қилди.
Душанбе саммитида қатнашиш учун 12 давлат — Хитой, Россия, Эрон, Озарбойжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Бангладеш ва Шри-Ланка президентлари Тожикистонга ташриф буюради.
Кенгашга аъзо яна 15 давлатнинг бош вазир, бош вазир ўринбосарлари ва ташқи ишлар вазирлари қатнашади.
Делегациялар раҳбарларининг саммитда иштирок этишдан ташқари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Саммитнинг асосий тадбирлари Тожикистон пойтахтидаги «Кохи Наврўз» саройида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар