18:30 / 13.06.2019
2 536

Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғизистон Президентини Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзаро савдо ҳажми изчил ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация йўлга қўйилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Сооронбай Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдиришди.

ШҲТнинг навбатдаги саммити 13-14 июнь кунлари Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтади.

Айни вақтда ШҲТ таркибига 8 та давлат – Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон киради. 4 та давлат – Мўғулистон, Эрон, Афғонистон ва Беларусь кузатувчилар, яна 6 давлат – Шри-Ланка, Туркия, Озарбойжон, Афғонистон, Камбожа ва Непал мулоқот бўйича шериклар мақомига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди