10:35 / 15.06.2019
2 849

Шавкат Мирзиёев Бангладеш президенти билан алоқаларни фаоллаштиришни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Бангладеш президенти билан алоқаларни фаоллаштиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни тонгда Душанбе шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Бангладеш Президенти Абдул Ҳамид Душанбедаги ОҲИЧК саммитидан сўнг Ўзбекистон маданий-тарихий марказлари билан танишиш учун мамлакатимизга ташриф ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Бангладеш президенти билан алоқаларни фаоллаштиришни муҳокама қилди