20:14 / 25.06.2019
3 007

2018 йилда энг хавфсиз туризм йўналишида Ўзбекистон кучли бешталикка кирди

2018 йилда энг хавфсиз туризм йўналишида Ўзбекистон кучли бешталикка кирди
Сенат аъзоси Алишер Курманов 20-ялпи мажлисда «Туризм тўғрисида»ги Қонун бўйича қилган маърузасида соҳада амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида сўзлади.

«2018 йилда хавфсиз туризм, энг яхши туристик йўналиш ва гастрономик туризм йўналишлари бўйича «Gallup Global», «Lonely Planet» ва «ТурСтат» каби жаҳоннинг нуфузли рейтинглари томонидан Ўзбекистон биринчи бешталик мамлакатлар қаторида қайд этилди. 60тадан ортиқ мамлакат учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистонда бўлиш қоидалари тартибиниинг соддалаштирилганини туристлар оқимининг кескин ортишига сабаб бўлди. Шу туфайли 2018 йилда мамлакатимизга ташриф буюрувчилар сони 5,3 млн кишини ташкил этиб, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 2 бараварга кўпайган», - дея Курмановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Сенатор янги таҳрирдаги Қонундаги бир қатор янгиликларни ҳам алоҳида қайд этди. Унда қуйидагилар акс этган:
  • Қонун янги тушунчалар билан бойитилган. Гид-таржимон, йўриқчи-йўл бошловчи, мустақил туризм ва туристик ваучер кабилар;
  • туризмни мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш ҳамда соҳада давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш, шунингдек солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш асосий йўналишга киритилган;
  • бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, уни шакллантириш манбалари ҳамда маблағларини йўналтиришнинг аниқ мақсадларини назарда тутувчи норма киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2018 йилда энг хавфсиз туризм йўналишида Ўзбекистон кучли бешталикка кирди