
Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент ва бошқа бир қатор ҳудудларида 2016 йил 9 январь тунги соат 04:02 да навбатдаги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Тошкентда зилзила кучи 3.0 баллни ташкил қилган.
Зилзиланинг марказдаги магнитудаси 4.0 баллни ташкил қилган, ўчоғи 10 км чуқурликда, маркази Тошкентдан 57 км узоқликда, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлган.
Зилзила маркази координаталари: 40’58’48 ш.к., 69’04’12 ш.у.
Эслатиб ўтамиз, 8 январда ҳам Ўзбекистонда соат 14:07 да 2 баллдан камроқ зилзила қайд этилганди. Зилзила ўчоғи Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида, Тошкентдан 540 километр масофада бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.