
11-18 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган ҳолда жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даража иссиққача кўтарилади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши мумкин.
11-18 июлда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар