
Ўзбекистон ҳукумати 6та маъмурий марказ ривожлантириш режаларини қайта кўриб чиқишга кўрсатма берди. Ушбу рўйхатда Нукус, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Наманган бор. Бу ҳақда Sputnik агентлигига асосланиб Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, янги параметрлар шаҳарларнинг уч босқичда ривожлантирилишини кўзда тутади. 2017 йилда Самарқанд ва Андижон учун, 2018 йилда Бухоро ва Нукус учун, 2019 йилда Навоий ва Наманган учун янги лойиҳалар тайёр бўлади.
Янги дастурда вазифалар тўрт ташкилот ўртасида тақсимланади. Эндиликда макропрогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳисоб-китобларини олиб боради, ижтимоий тадқиқотлар институти ижтимоий инфраструктурани ривожлантириши истиқболларини ўрганиб боради. Ҳудудий саноатни ривожлантириш прогнозлари “Ўзоғирнефтгазкимлойиҳа”га, қишлоқ хўжалиги далалари таркибини аниқлаштириш эса “Ўздаверлойиҳа”га топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар