date
views 5 866

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилади

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилади
“O‘zbekiston tarixi” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан “O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади.

Қарор билан телеканалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди. Унга мувофиқ, телеканалнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилади