Туризм тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қонун билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Жисмоний ва юридик шахсларга туризм объектлари тўғрисида маълумот берувчи ҳамда уларни тарғиб қилувчи туристик ахборот марказлари ташкил этилади.
Қонунга мувофиқ, туроператорлик ва турагентлик фаолияти, шунингдек саёҳатлар ташкил этишга доир бошқа фаолият туристик фаолият ҳисобланади.
Туроператорлар ва турагентлар фаолияти лицензия асосида амалга оширилади.
Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
Экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган жисмоний шахсларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб қилинмайди.
Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар Қўмита томонидан бериладиган сертификат олганидан кейин, юридик шахс ташкил этмасдан мустақил равишда хизматлар кўрсатиши мумкин.
Қонунга мувофиқ, Қўмита Ўзбекистоннинг Миллий туристик белгисини ишлаб чиқади.
Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Куёв тўйига Apple Vision Pro кўзойнагини тақиб келди ва муҳокамаларга "кўмилди" (фото)
Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи