Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 июль куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”