10:26 / 24.07.2019
5 998

«Ўзгидромет»: Яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади

«Ўзгидромет»: Яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади
«Ўзгидромет»нинг билдиришича, кейинги ҳафтанинг бошида республика ҳудудига яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шунинг учун июль ойининг охирги ва август ойининг биринчи кунлари ҳаво ҳарорати юқори бўлади.

Бизнинг Ўрта Осиё иқлими учун бу йилги июль ойи жуда иссиқ келди. Ой ҳали тамом бўлмаган бўлса-да, лекин биз бутун метеорологик кузатувлар даврида республикамизнинг кўпгина жойлари, шу жумладан Тошкент шаҳрида энг иссиқ июль ойини бошдан кечирдик деб айта оламиз.

11 июлдан бошлаб ҳаво ҳарорати меъёрдан 5-7 даражага, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлди. Масалан, Тошкентда максимал ҳарорат ҳар куни 40 даражадан ошди, энг жазирама кунларда 42-43 даражага етди. Республикамиз шимоли, жанубий районлари ва чўл зоналарида бундан ҳам иссиқ бўлди. Кундузи ҳарорат 44-46 даражага кўтарилди.

Бундай ҳароратларни бизнинг иқлим шароитларида одатдан ташқари деб бўлмайди, бироқ бу даврнинг узоқ давом этганлиги аномал об-ҳаво ҳодисасидир.

Бу ҳафтанинг бошидан Ўзбекистоннинг шимолий туманларига Волгабўйи ҳудудидан ҳаво оқими кириб келиши натижасида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, республикамизнинг чўл зоналарида ҳарорат фони бироз пасайди. Яқин кунларда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳам ҳарорат бироз пасайиб, 24—26 июль кунлари кундузи ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади.

Кейинги ҳафтанинг бошида республикамиз ҳудудига яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шунинг учун июль ойининг охирги ва август ойининг биринчи кунлари яна жуда иссиқ бўлади. Бироқ бу иссиқ қанчалик узоқ давом этиши тўғрисида ҳозирча айтиш қийин, - дея маълум қилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет»: Яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади