11:30 / 24.07.2019
2 745

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат аввалида Тожикистон президенти давлат раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Президентнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги роли ва фаол саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, фаол гуманитар алмашинувларни, жумладан, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади