13:43 / 24.07.2019
2 748

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида Владимир Путин давлат раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама алоқалар аниқ мазмун билан бойигани таъкидланди.

Ҳукуматлараро институтлар самарали фаолият юритмоқда, товар айирбошлаш ҳажми изчил ортмоқда, Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг амалий ҳамкорлиги фаоллашди. Таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда алмашинувлар борасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага кўтарилди.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларга доир ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Россия президентлари мамлакатлар халқларининг равнақи йўлида, бутун Марказий Осиё барқарорлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни табриклади