Ўзбекистонда янги стандартлар жорий қилинди

  • 24 июль 2019, 21:03
  • 793
  • Ўзбекистон
  • Ўзбекистонда янги стандартлар жорий қилинди
    Стандартлар институти беш турдаги маҳсулотларга давлат стандартлари амалга киритилганлигини маълум қилди.

    Улар:
    - O’z DSt 3396:2019 Идиш-товоқ ювиш учун восита. Техникавий шартлар;
    - O’z DSt 3397:2019 Қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўхат. Техникавий шартлар;
    - O’z DSt 3398:2019 Санитария-гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари. Техникавий шартлар;
    - O’z DSt 3399:2019 Сут маҳсулотларидан тайёрланган қурт. Техникавий шартлар;
    - O’z DSt 3400:2019 Кукунсимон синтетик ювиш воситалари. Техникавий шартлар.

    Умумий талаблар асосида ягона давлат стандартининг ишлаб чиқилиши тадбиркорлар учун ўз навбатида норматив ҳужжатларни қайта-қайта ишлаб чиқиш, муддатини узайтириш бўйича ортиқча вақт ва сарф-харажатларни тежашга ёрдам беради.

    Стандартлар институти мутахассислари томонидан стандартлар экспертизаси учун тақдим этилган 19 та жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларига оид – 6 та, қурилиш маҳсулотларига оид – 2 та, ветеринарияга оид – 5 та, кимё саноатига оид – 4 та, полимер маҳсулотларига оид – 2 та ташкилот стандартлари (Ts) амалда техник регламентлар ёки Давлатларо стандартлар (ГОСТ) ва Давлат стандартлари (O’z DSt) мавжудлиги учун давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганлиги маълум қилинади. Бу бир турдаги маҳсулотларга такрорланувчи стандартлар кўпайишини олдини олади.

    » » Ўзбекистонда янги стандартлар жорий қилинди