08:15 / 25.07.2019
7 579

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди (фото)

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди (фото)
Global Firepower таҳлилий агентлиги дунёнинг энг кучли армиялари рейтингини эълон қилди, деб хабар бермоқда Repost.

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари қаторида 48-ўринни, МДҲ мамлакатлари армиялари ичида эса Россия, Украина ва Беларусдан сўнг 4-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон қуролли кучлари 2018 йил якунларига кўра эълон қилинган рейтингга нисбатан 9 поғона пастлаган, лекин шунга қарамай, армия Марказий Осиё давлатлари ичида энг кучлиси деб топилган.

Рейтингнинг юқори поғоналарини АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Туркия, Германия ва бошқа давлатлар эгаллаган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон қуролли кучлари таркибида 420 та танк, 179 та самолёт, 1215 та жанговар воситалар бор. Давлат мамлакат мудофааси учун ҳар йили 70 миллион доллар маблағ ажратади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди (фото)