09:33 / 27.07.2019
3 222

Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши белгилаб қўйилади

Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши белгилаб қўйилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги 723–I-сон Қонунининг 5-моддаси (Рекламанинг тили) матни қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади. Реклама берувчининг хоҳишига кўра давлат тили билан бир вақтда бошқа тилларда тарқатишга йўл қўйилади. Реклама тарқатишда давлат тилида муқобили бўлмаган хорижий тилларнинг атамалари қўлланилиши мумкин. Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин”.

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрда қабул қилинган “Фирма номлари тўғрисида”ги 51-сон Қонунининг 3-моддаси (Фирма номи) иккинчи-учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Юридик шахс давлат тилида ёки чет тилида баён этилган тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин.

Юридик шахснинг фирма номида давлат тилида баён этилган унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши белгилаб қўйилади