15:11 / 31.07.2019
2 711

Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль куни расмий ташриф билан Минскка жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Президентлар Минскда Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ва Беларусь юқори технологиялар парки билан танишадилар.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Беларусга жўнаб кетди