07:20 / 01.08.2019
2 711

Шавкат Мирзиёев Минскдаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Минскдаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари, анъанага кўра, Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул аскарларининг тантанали марши бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ташрифнинг асосий воқеалари 1 август куни бўлиб ўтади. Мустақиллик саройида Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Президентлар Минскда очилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюради. Ташриф дастуридан Беларусь юқори технологиялар парки фаолияти билан танишиш ҳам ўрин олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Минскдаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди