11:45 / 06.08.2019
2 842

«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди

«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди
“Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра ушбу мақом иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

Ушбу мақом президент ташаббуси билан берилиши мумкин. Бунда қарор Сенат томонидан қабул қилинади, гувоҳнома эса Сенат раиси томонидан имзоланади ва топширилади.

Агар ушбу ташаббус давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан берилган бўлса, қарор тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Ушбу мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди