Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

  • 07 август 2019, 08:20
  • 1 478
  • Ўзбекистон
  • Шавкат Мирзиёев Туркияга боради
    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари раислигида ўтказилиши режалаштирилаётган Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашади.

    Бу ҳақда бугун, 6 август куни Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон учрашувида сўз борган. Лекин ташриф санаси айтилмаган.

    Ўзбек делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамраислигидаги Қўшма стратегияни режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилишида ҳамда Туркия элчиларининг XI йиллик конференциясида иштирок этиш учун Анқара шаҳрига борган.

    Вазир Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти ва биродар халқига йўллаган илиқ саломини ва энг эзгу тилакларини етказган.
    Суҳбат чоғида икки томон кун тартибидаги масалалар, хусусан, асосий қўшма тадбирларнинг жадвали кўриб чиқилган.

    2017 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев илк марта Туркияга борганди. Ражаб Тоййип Эрдўғон эса 2018 йил баҳорда Ўзбекистонга келган.

    » » Шавкат Мирзиёев Туркияга боради