23:01 / 12.08.2019
3 697

Шавкат Мирзиёев: «Жойлардаги раҳбарлар осон йўлга ўрганиб қолишди»

Шавкат Мирзиёев: «Жойлардаги раҳбарлар осон йўлга ўрганиб қолишди»
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган 12 август кунги йиғилишда яна бир муҳим соҳа – маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масаласи танқид қилинган.

– Шунча шароит яратяпмиз, технологиялар олиб келяпмиз. Жойлардаги раҳбарлар эса ўзини қийнамай, маҳаллийлаштириш устида ишлаш ўрнига осонгина импорт қилишга ўрганган, – деган президент.

Давлат раҳбари айрим тармоқ ва ҳудудларда маҳаллийлаштириш бўйича ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини гапирган.

Вазирлар Маҳкамасига барча тармоқ ва ҳудудлар корхоналарида маҳаллийлаштирилган товар ишлаб чиқариш ҳажмини келгуси икки йилда камида 20 фоизга ошириш, импорт улуши юқори бўлган товарларни маҳаллийлаштириш бўйича дастур тайёрлаш вазифаси қўйилган.

– Ўзбекистонда молибденнинг 1,1 фоизи, табиий газнинг 12 фоизи, рухнинг 21 фоизи, миснинг 25 фоизи, мева-сабзавотларнинг 20 фоизи, ип-калаванинг 46 фоизи қайта ишланмоқда, холос. Агар бу хомашёлар чуқур қайта ишланса, қўшилган қийматни 5 бараваргача ошириш мумкин, – дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Президент Ҳисоб палатаси таркибида маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларини таҳлил қиладиган бўлинма ташкил этиш айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: «Жойлардаги раҳбарлар осон йўлга ўрганиб қолишди»