Ўзбекистон бешинчи марта ўтказилган Халқаро армия ўйинлари АрМИ-2019 мусобақалари натижаларига кўра 5-ўрин эгаллади.
Мусобақаларда 39 та давлатдан 223 та жамоа ва 5 мингдан кўпроқ ҳарбий иштирок этди. 10 та давлат ҳудудида умумий ҳисобда 32 та танлов ўтказилди: 15 та мусобақа Россияда, 4 та Хитойда, 3 та Қозоғистонда, иккитадан Беларусь ва Эронда ҳамда биттадан мусобақа Озарбойжон, Арманистон, Ҳиндистон, Мўғулистонда бўлиб ўтди. Ўзбекистонда ҳам мусобақалардан бири ўтказилди: “Фориш” полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар 14 та танловда иштирок этишиб, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистондан кейинги ўринларни Эрон, Арманистон, Озарбойжон, Мўғулистон ва Ҳиндистон эгаллади.
Ҳамюртларимиз “Эльбрус ҳалқаси” танлови доирасида Европа ва Россиянинг энг баланд чўққиси бўлмиш Эльбрусга кўтарилишда ҳамда “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида биринчи бўлишди.
АрМИда 1-ўринни 31 та медал билан Россия, 2-ўринни 12 та медал билан хитойликлар эгаллади. 3- ва 4-ўринлар Қозоғистон ва Беларусь ҳарбийларига насиб этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди