Фото: Тошшаҳартрансхизмат
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан автобусларга видеокузатув камералари ўрнатилиши бошланди.
Дастлабки кузатув камералари "2 Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги 5 та №24 йўналиш автобусларига ўрнатилди. Видео кузатувдан кўзланган асосий мақсад йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш.
Жамоат транспорти мониторинги қуйидаги долзарб вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради:
Жиноят ва террорчилик ҳаракатларини олдини олиш;
Жамоат транспортини бошқаришга масъул шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш;
Фуқаролар ҳаёти ва мулкини жиноий омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш;
Шу билан бирга, видеокузатув тизимининг асосий вазифаларидан бири йўл-ҳаракати хавфсизлиги сифатини яхшилашдир. Видеокузатувдан фойдаланиш шубҳали буюмлар, шубҳали шахслар, автобус жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари, йўловчилар қатнови ҳисобини юритиш, автоҳалокат ҳодисаларида мунозарали ҳолатларга аниқлик киритиш ва айбдор шахсларни аниқлаш (кўп ҳолларда автобус ҳайдовчисининг айбсизлигини исботлаш) ва ҳоказо ҳолатларни аниқлаш учун хизмат қилади.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ йил охиригача барча йўналишлар автобусларида видео кузатув камераларини ўрнатишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Кирғиз Республикасида 45 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилади
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?