Фото: Spot
Лойиҳа «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Қарор билан 2020 йил охирига қадар Тошкентда видеокузатув камералари, экодатчиклар, «ақлли» светофорлар ўнатилади.
Лойиҳа пойтахтда «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш доирасида АКТ вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ, Давлат экология қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Давлат органлари, шу жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашни бошқаришнинг мавжуд компьютерлаштирилган тизими ҳамда бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари мазкур тизим билан боғланади.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бузилиш ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш, автомобиль турар жойлари ва тўхташ жойларини тартибга солиш, шунингдек, экологик назорат тизимлари жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди