
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 сентябрь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар