date

Тошкент шаҳар Бош архитектори “Малика” бозорининг кўчиши ҳақидаги гапларни тасдиқлади

Тошкент шаҳар Бош архитектори “Малика” бозорининг кўчиши ҳақидаги гапларни тасдиқлади

“Флешка” маиший ва электрон техника бозорини кўчириш билан боғлиқ тафсилотлар аниқ бўлди, Бу хақда batafsil.uz'га асосланиб kun.uz хабар бермоқда. Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиевнинг маълум қилишича, шаҳар аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида бозор ҳақиқатдан ҳам кўчирилади. Аммо, унинг сўзларига кўра, бу жиддий ёндошувни талаб қилади.

Бозорни кўчиришнинг аниқ муддатлари ҳозирча номаълум. Айни пайтда бозор жойлашадиган ҳудуд белгиланмоқда. Бу борадаги барча ишлар шошқалоқсиз, босқичма-босқич ва энг муҳими, шаҳарлик учун қулай тарзда олиб борилади. Шу сабабли, вазият атрофида пайдо бўлган шов-шувлар мутлақо ўринсиздир.

Умуман олганда, яқин истиқболда пойтахтда бошқа бозорларни кўчириш режалаштирилмага н. Фақатгина уларнинг айримлари кенгайтирилади ёки қайта реконструкция қилинади. Хусусан, кенгайтириш ёки қайта таъмирлаш ишлари Қуйлиқ, ТТЗ, Юнусобод ва Сергелидаги бозорларда амалга оширилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳар Бош архитектори “Малика” бозорининг кўчиши ҳақидаги гапларни тасдиқлади