11:10 / 20.09.2019
2 558

Хорижий инвесторлар учун янги виза жорий этилмоқда

Хорижий инвесторлар учун янги виза жорий этилмоқда
Фото:«Kommersant.uz»
Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди.

«Ҳуқуқий ахборот» каналида ёзилишича, Киритилган қўшимчага кўра, рўйхатда мавжуд бўлган «Vatandosh», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa», «Piligrim visa» лар қаторига энди «Investment visa» ҳам қўшилади.

«Investment visa» – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган БҲМнинг 8 500 баравари миқдорида инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади. Ушбу визанинг амал килиш муддати уч йил.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хорижий инвесторлар учун янги виза жорий этилмоқда