Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3945-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳада тўлов тизимлари ва уларнинг таркибий қисмларига бўлган талаблар, тўлов тизимларини назорат қилиш ва кузатиб бориш, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш, электрон пул эгаларини идентификациялаш тартиби ҳамда тўлов тизимларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга доир нормалар киритилмоқда.
Шунингдек, ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 2 ноябрда қабул қилинган «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ЎРҚ–13-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ЎРҚ–223-сонли Қонунининг 12-моддаси бекор қилинмоқда.
Муҳокамалардан сўнг Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан янги қонун лойиҳаси қабул қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди