
2019 йил январь-августда Ўзбекистонда нарх-наво 8,2 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда миллий статистика идоралари маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда БелаПАН нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон жорий йилнинг илк 8 ойида истеъмол нархлари ўсиши бўйича собиқ иттифоқ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллаган. Бу борада 2-ўринни Тожикистон (5,8 фоиз), 3-ўринни Молдова (4 фоиз) эгаллаган.
Юқорида келтирилган давлатлардан инфляция миқдори камроқ Грузияда (3,1 фоиз), Қозоғистонда (3 фоиз), Беларусда (2,9 фоиз) ва Украинада (2,7 фоиз) қайд қилинган. Кейинги ўринларни Эстония (2,6 фоиз), Россия (2,4 фоиз), Латвия (2,3 фоиз), Литва (1,4 фоиз), Озарбойжон (0,6 фоиз) ва Қирғизистон (0,3 фоиз) эгаллаган. Арманистонда эса, аксинча, дефляция (2,3 фоиз) кузатилган. Туркманистон бўйича маълумотлар берилмаган.
Август ойида Қирғизистон (0,03 фоиз), Қозоғистон, Латвия (0,2 фоиздан), Грузия (0,5 фоиз), Эстония (0,7 фоиз), Тожикистон (0,9 фоиз) ва Ўзбекистонда (2,9 фоиз) инфляция қайд қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар