12:53 / 24.09.2019
2 602

БМТ ишчи гуруҳи Шавкат Мирзиёевни мукофотлади

БМТ ишчи гуруҳи Шавкат Мирзиёевни мукофотлади
Фото: UN Photo
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (ЮНИАТФ) мукофоти топширилди.

“Юксалиш” ҳаракати хабарига кўра, ЮНИАТФнинг 11-йиғилишида (2018 йил 8–9-ноябрь, Женева) юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган шахслар ютуқларини тан олиш ва оммалаштириш мақсадида ҳар йили махсус мукофот таъсис этишга қарор қилди.

2019 йил февраль ойида қуйидаги тўрт тоифадаги ташкилотлар учун номинациялар эълон қилинди:

- Соғлиқни сақлаш вазирликлари (ёки соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги давлат муассасалари);
- Соғлиқни сақлаш соҳасидан ташқари вазирликлар (ёки давлат муассасалари);
- Нодавлат субъектлар (нодавлат ташкилотлар, илмий доиралар ёки хайрия ташкилотлари);
- БМТнинг мамлакат жамоалари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » БМТ ишчи гуруҳи Шавкат Мирзиёевни мукофотлади