07:10 / 26.09.2019
2 975

Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишда БМТ ёрдам беради

Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишда БМТ ёрдам беради
Ўзбекистонда 2022 йилда режалаштирилган умумхалқ аҳолини рўйхатга олиш жараёнида Статистика қўмитасига БМТ фонди ҳамда халқаро ташкилотлар ёрдам беради. Бу ҳақида Статистика қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда хабар қилинди.

“25-сентябр куни Давлат Статистика қўмитасида қатор халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари, Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ходимлари иштирокида учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда 2022-йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда халқаро ташкилотлари, хусусан, UNFPA (БМТ Аҳоли Фонди) томонидан кўрсатиладиган ёрдам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш давомида барча ҳудудларда яшаётган аҳоли сони, ёши, миллати, жинси, яшаш шароити қайд этилади.

Экспертлар қайд этишига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 30 йил ичида аҳоли рўйхатдан ўтказилмаган. Аҳолининг аниқ сонини ҳеч ким билмайди. Сўнгги бор умумхалқ аҳолини рўйхатга олиш жараёни 1989 йилда ўтказилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишда БМТ ёрдам беради