19:50 / 07.10.2019
5 607

Ўзбекистонда октябрь ойи охиригача қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда октябрь ойи охиригача қандай об-ҳаво кутилмоқда?
«Ўзгидромет» мутахассисларининг дунёнинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб берган баҳоларига кўра, бу йилги октябрь ойи ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар атрофида ёки ундан 1—2 даражага паст бўлиши мумкин.

Ҳозир давом этаётган биринчи ўн кунликда ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ. Ойнинг иккинчи ярми ва охиригача ҳарорат бир оз пасайиб кечаси 7—12 даража илиқдан 2—7 даража илиққача, кундузи эса 20—25 даража илиқдан 12—17 даража илиққача ўзгаради.

Ёғинлар бўйича ҳам октябрь ойи меъёрларга яқин бўлиши, айрим жойларда эса ўртача кўрсаткичлардан юқори бўлиши мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудлари — Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қашқадарё ва Сурхондарёда 2—10 миллиметргача, қолган жойларда 15—30 миллиметр, республиканинг тоғ ва тоғолди туманларида 44—74 миллиметргача ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кузатувлар даври мобайнида бундан ҳам кўп ёмғир ёғган октябрь ойлари бўлган. Умуман олганда, ёмғирли кунлар сони ўртача 5—7 кун, Бухоро ва Навоийда 2—4 кунни ташкил қилиши мумкин. Масалан, Тошкентда 1951 йилда октябрь ойида 18 кун ёмғирли бўлган.

«Бир ой олдиндан прогнозлар кўпроқ иқлимий тавсифга эга — кунма-кун об-ҳавонинг қандай бўлишини аниқ прогнозлашнинг имконияти йўқ. Нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон амалиётида ҳам об-ҳаво маълумотларини тайёрлашда 6 кунлик прогнозлар ишончли ҳисобланади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда октябрь ойи охиригача қандай об-ҳаво кутилмоқда?