06:33 / 12.10.2019
2 733

МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтади. Бу қарор барча томонидан қўллаб-қувватланди

МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтади. Бу қарор барча томонидан қўллаб-қувватланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 11 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада музокара ўтказган. Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этган ҳамда шерикликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратган.

Фото: Президент матбуот хизмати
МДҲ Ўзбекистон учун, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, турли тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш жиҳатидан манфаатлидир.

Фото: Президент матбуот хизмати
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотдаги иштироки анча фаоллашди. 2019 йили Ўзбекистонда МДҲнинг кўплаб тадбирлари ўтказилди. «Учрашувда 2020 йилда МДҲда раислик Ўзбекистонга ўтиши тўғрисидаги қарор барча томонидан қўллаб-қувватланди», — дейилади расмий ахборотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтади. Бу қарор барча томонидан қўллаб-қувватланди