3 398
Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро танловда 1-ўринни қўлга киритди (фото)
6—21 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган халқаро танловда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси британиялик, непаллик ва швейсариялик ҳамкасблари билан бирга биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.
Иккинчи ўрин Буюк Британия, Франция ва Ҳиндистон жамоаларига, учинчи ўрин ҳам мезбонларга насиб этди. Мазкур мусобақада 39 мамлакатдан жами 144 та жамоа қатнашди (мезбон давлат танловда 63 та жамоа билан иштирок этди).
9 босқичдан иборат танлов давомида иштирокчилар навигация воситаларисиз Кембрия тоғлари бўйлаб 25 килограмм юк билан 70 километр масофага марш юриш, 1000 метрдан ортиқ баландликка кўтарилиш ва 750 метрлик пастликка тушишни амалга оширди.
Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
21 октябрь, душанба куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон вакилларини тантанали кутиб олиш тадбирида Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ўқувчи ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда ҳам «Кембрия патрули» халқаро танловида ўзбекистонлик ҳарбийлар биринчиликни қўлга киритган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда