
Австралиянинг Lonely Planet нашри саёҳат қилиш учун энг мақбул йўналишлар рўйхати Best in Travel рейтингини тақдим қилди. Рейтинг 4 та категорияда - энг яхши 10 та минтақа, 10 та мамлакат, 10 та шаҳар ҳамда 10 та маъқул таклиф йўналишларида тузилди.
Энг яхши 10 та минтақа йўналиши бўйича Марказий Осиё минтақаси биринчи ўринни қўлга киритди. Нашр минтақадаги Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга боришни тавсия қилмоқда.
"Минтақа яна сайёҳларнинг қизиқиш марказига айланмоқда. Қадимий шаҳарлар, гавжум бозорлар ҳамда аслича сақланиб қолаётган табиат кўпроқ сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда", дейилади Lonely Planet хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар