21:13 / 23.10.2019
2 521

Валютага дахлдор 70га яқин қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади

Валютага дахлдор 70га яқин қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан 70га яқин ёки ундан ҳам кўпроқ қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Бобур Абубакиров маълум қилди.

«Мақсад – битта ягона ҳужжат қилиш, яъни валюта амалиётларини амалга ошириш тартиби. У катта ҳужжат бўлади. Ҳужжат чет эл валютасини банкка топширишдан, ҳисоб рақамининг юритилишидан тортиб хорижий валютани сотиб олиш, сотиш тартибигача бўлган оралиқдаги барча меъёрларни ўз ичига олади», – деди Абубакиров чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Регулятор расмийсига кўра, қатор ҳукумат қарорлари ҳам ўз кучини йўқотади. Жумладан, хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш тартиби бунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йилдаги 294-қарори билан белгиланган бўлиб, эндиликда бу қарор бекор қилинади ва Марказий банкнинг ички меъёрий ҳужжати қабул қилинади.

«Вазирлар Маҳкамасининг яна бошқа қатор қарорлари бор. Чет элда ҳисобварақасини очиш билан боғлиқ масалалар бор, рухсатнома талаб этилиши ёки хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш билан боғлиқ масалалар. Уларни айтиб ўтсам, жуда ҳам кўп.

Қарийб 70га яқин ҳужжат қайта кўриб чиқилиб, уларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиш, айримларини бекор қилиш ҳақида таклифлар тайёрланиб, белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилади», – деди Бобур Абубакиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Валютага дахлдор 70га яқин қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади