
Октябрь ойи ҳали тугамаган бўлса-да, бироқ ҳозир у жуда қуруқ ой, республика ҳудудининг катта қисмида эса Ўзбекистондаги метеорологик кузатувлар давридаги энг қуруқ ойлардан бири бўлди, деб айтиш мумкин.
«Ўзгидромет»нинг ёзишича, деярли бутун ой давомида республикада кам булутли, қуруқ ва шамолсиз об-ҳаво кузатилди. Фақат айрим кунларда баъзи жойларга ёмғир ёғиб, улар асосан кучсиз ва қисқа муддатли бўлди.
Ўзбекистонда октябрь ойининг қуруқ келиши кузатилиб туради, айниқса бундай ҳолатлар охирги йилларда тез-тез такрорланмоқда. Агар аввал октябрь ойидаги ёғинлар миқдори меъёрдан 30 фоизни ташкил қиладиган ҳолатлар тўрт йилда ўртача бир марта такрорланса, 2000 йилдан бошлаб улар 3 йилда 1 марта кузатилмоқда.
Ҳарорат режими бўйича бу йилги октябрь ойи одатдагидан 1-2 даражага илиқроқ бўлди, ҳароратнинг кескин ўзгаришлари деярли кузатилмади. Фақат ой ўртасида ҳарорат бирдан 15-20 даражагача пасайиб совуқ тушди. Энг илиқ кунларда эса ҳаво 23-28 даражагача, айрим жойларда 30 даражагача исиди.
Фақат тонгги салқин октябрь кузнинг ўртаси эканини эслатиб турди. Совуқ тушган вақтда кечаси ва тонгда ҳарорат 4-7 даражагача тушди, шимолий ҳудудларда эса илк кузги аёз кузатилди.
Ноябрь — кузнинг сўнгги ойи, ва бу ойга одатда ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши хосдир. Ноябрь ойининг ўртача ҳарорати октябрга нисбатан 5-7 даражага паст. Ёғинлар кўпроқ ёғиб, улар давомий ва кучли бўлади. Ноябрда ёмғирнинг қорга айланиш ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Тоғли ҳудудларда айрим жойларда биринчи қор қоплами шаклланади, лекин кўпинча у беқарор бўлади.
«Ўзгидромет»нинг жаҳон об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб бераётган дастлабки баҳосига кўра, бу йилги ноябрь ойи ҳам ҳарорат, ҳам ёғинлар режимига кўра меъёрга яқин бўлади.
Ой давомида ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқдан 0-5 даража илиққача (айрим жойларда 0-3 даража совуқ бўлиши мумкин), кундузи 20-25 даража илиқдан 8-13 даража илиққача ўзгариб туради.
Ноябрнинг биринчи кунлари Ўзбекистон ҳудудида нисбатан илиқ ҳаво сақланиб туради. Булутлар кўпайиб, 1 ноябрь куни республиканинг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин. 2 ноябрда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади.
3 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудига Россия ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Республикада ёмғир ёғиб, шамолнинг тезлиги кучаяди. 3 ноябрда шимолий вилоятларда, 4 ноябрда бутун ҳудуд бўйича ҳарорат 7-10 даражага пасаяди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар