08:20 / 01.11.2019
2 314

Брексит Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлигини кучайтиради

Брексит Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлигини кучайтиради
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан сўнг Ўзбекистон – Буюк Британия ўртасидаги барча соҳаларда ҳар томонлама амалий ҳамкорлик янада ривожланади.

Бугун, 31 октябрь куни ТИВда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британиянинг элчиси Тимоти Торлот имзолаган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимда шу ҳақда сўз борган.

Шунингдек, битим кенг қамровли ҳужжат бўлиб, у амалдаги ҳуқуқий асосни сақлаш ва томонлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илмий-техникавий, молиявий ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

Шартнома томонларнинг ички давлат жараёнларининг бажарилиши тўғрисидаги сўнгги ёзма маълумот олинган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.

Ҳужжатда шартнома кучга киргунга қадар вақтинча қўллаш имконияти ҳам кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Брексит Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлигини кучайтиради