23:14 / 03.11.2019
3 500

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди
Президент томонидан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги.

Қонунга мувофиқ, божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Шунингдек, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди